Эронда 134 ёшли эркак борлиги аниқланди

10:56, 30 ноябрь

Эронда аҳолини рўйхатга олиш вақтида, Курдистон провинциясида мамлакатнинг энг кекса одами — 134 ёшли Аҳмад Сўфи яшаши аниқланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Аҳмад Сўфи Саккез шаҳрида истиқомат қилади. Унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда туғилган вақти 1882 йилнинг февраль ойи эканлиги кўрсатилган. Сўфининг фарзандлари бўлмаган, тўрт нафар болани асраб олиб, тарбия қилган. Қариндошлари унинг жуда сахий, очиқккўнгил инсонлигини, ҳеч қачон соғлигидан шикоят қилмаганлигини маълум қилишди.

Унгача Эроннинг энг кекса кишиси деб, Камёрон шаҳрида яшовчи 130 ёшли эркак ҳисобланган.

Дунёнинг энг кекса одами, деб Индонезияда яшовчи 145 ёшли Содимежо исмли эркак расман тан олинган. Италияда эса, кеча 29 ноябрь куни Эмма Морано исмли аёл ўзининг 117 чи таваллуд айёмини нишонлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!