Аразчи болаларнинг ота-оналари учун энг муҳим қоидалар

11:13, 30 ноябрь
  • Фарзандингиз билан ҳамкорлик ўрнатинг. Юрагидаги туғёнларни билдиришига рағбатлантиринг.
  • Бола билан дилдан гаплашинг. Аразининг сабабини ифодалашига кўмаклашинг, юз, кўзига диққат билан разм солинг. Хоҳишларини оғзаки ифодалашига ёрдам беринг.
  • Фарзандингиздаги таъсирчанликни сўндиришга ҳаракат қилманг. Керак вақти ўз ҳиссиётларини ташқарига чиқаришга имкон яратинг. Сўнг ўтириб, бафуржа гаплашинг.
  • Болани сабр билан эшитишга ўрганинг. Маслаҳат, танбеҳ беришга шошманг. Аввал қулоқ солинг. Баъзан «сени тушунаман. Менда ҳам шундай бўлиб туради», дейишнинг ўзи ҳам кифоя қилади.
  • Аввал вазиятни тўлиқ тушуниб олинг, сўнг тушунтиринг. Болага ола-бўжи аслида йўқлигини минг тушунтирманг, барибир улардан қўрқса, бу барча ҳаракатларингиз зое кетди, дегани. Аввал фарзандингизнинг ишончини қозонинг, сўнг мантиқий ваъзни бошлаш мумкин.

Шундай тарбия усулларини олиб борсангиз, фарзандингиз яқин орада аразчиликни ташлаб, оптимист ва хушмуомала бўлиб қолганини сезасиз.

Дилноза УМАРОВА

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!