Россиялик телебошловчи Николай Дроздов машинада пиёдалар йўлакчасидаги аёлни уриб кетди

11:21, 30 ноябрь

Россиялик, 78 ёшли телебошловчи Николай Дроздов ўзининг автомобили билан пиёдалар йўлакчасида турган аёлни уриб кетди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Маълум бўлишича, Николай Дроздов машинага тормоз бераман деб, педалларни адаштириб қўйиш оқибатида газни босган. ЙТҲ дан кейин у зудлик билан машинасидан тушиб, аёлга ёрдам беришга шошилган ва “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилган.

Дроздов бўлиб ўтган ЙТҲ ҳақида Россия ОАВларига шундай изоҳ берди: “Аёл атрофга қарамай, келарди. Мен ҳам бундай мудҳиш воқеа рўй бериши мумкинлигини хаёлимга келтирмагандим. Тасодифан тормоз деб, газни босибман, машина уни босгани йўқ, шунчаки туртиб юборди”. 

Аммо шунга қарамай 53 ёшли Татьяна М. жиддий тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган. 

Манбанинг хабар беришича, аёл Москва марказий клиникаларидан бирига ётқизилган ва унинг тос суяги синган, танасининг бошқа аъзолари ҳам шилиниб, лат еган.

Жабрланган аёл Николай Дроздовга қўшни бўлган уйда яшаши маълум бўлди, машҳур телебошловчи Татьяна М.нинг ҳолидан хабар олиш учун касалхонага борди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!