Голливуд актрисаси Линдси Лохан қарзи кўпайганлиги сабабли уйсиз қолди

12:17, 30 ноябрь

Яқин кунларгача Линдси Лохан Голливуднинг энг талабгор актрисаларидан бири бўлиб, суратга тушган ҳар бир фильми учун 5 миллион доллардан гонорар оларди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Энди эса 30 ёшли актриса инқирозга учради. У Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридаги театрлардан бирида роль ўйнаётгани туфайли ижара уйда истиқомат қилган. Ижара уйнинг тўловини вақтида тўламаганлиги сабабли унинг қарзи 95 минг долларга етган. Уй эгаси ундан бу қарзни суд орқали тўлатишни режалаштирди.

Линдси Лохан ижара берувчидан қарзнинг маълум бир қисмини ўзи тўлашини, қолган қисмини эса собиқ турмуш ўртоғи россиялик Егор Тарабасов тўлашига имкон беришни илтимос қилди. Бироқ Егор Тарабасов мазкур уйда актриса билан бирга яшаганига қарамай, ижара уй учун пул тўлашдан бош тортди. У тўловдан бош тортибгина қолмай, балки собиқ рафиқасини унинг Rolex Oyster соатини, олтин хочини ва дизайнерлик либосларини ўғирлаганликда айблади.

Линдси уйдан чиқариб юборилди ва энди унинг уйсизлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Линдси Лохан собиқ турмуш ўртоғи Егор Тарабасовдан ёзда ажрашган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!