Мирзо Улуғбек Абдусаломов “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клубининг аҳамияти ҳақида гапирди

13:22, 30 ноябрь

Бугун, 30 ноябр куни пойтахтдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» пресс-клубининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сай  лов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов пресс- клубнинг сайлов жараёнини ёритишдаги аҳамияти ҳақида шундай дейди:  
 
—  Бугун тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган Ўзбекистонда биринчи бор ташкил этилган «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» («PRESS KLUB: SAYLOV.UZ-2016») матбуот-клуби айнан «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилгани бежиз эмас. Бу юртимизда жорий йил 4 декабр куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Репсубликаси Президентли сайлови жараёнига тайёргарлик ва уни ўтказишни кузатиш учун ташриф буюрган халқаро кузатувчилар ва хорижий ОАВ журналистлари учун қулайлик яратди. Уларнинг барчаси айнан ана шу меҳмонхонада жойлаштирилган. Ташриф буюрган ана шу меҳмонлар учун, яъни халқаро кузатувчилар ва хорижий ОАВ вакиллари учун бундай қулайликни нодавлат медиа-секторнинг мустақил вакиллари томонидан яратилди. Ўйлайманки, мазкур матбуот-клуби юртимиздаги муҳим сиёсий жараён ҳақидаги очиқ ва ошкора ахборотларни ҳам маҳаллий, ҳам хорижий ОАВларида тарқатишда ўз ўрнига эга.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!