“Мамлакатнинг сиёсий такомиллашуви: жараёнлар давом этади”

14:11, 30 ноябрь

Тошкент шаҳрида ташкил этилган «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» матбуот клубида учрашув ва мулоқортлар бошланди. Илк сессия “Мамлакатнинг сиёсий такомиллашуви: жараёнлар давом этади” деб номланди.

Тадбирда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, чет мамлакатларнинг юртимизда фаолият кўрсатаётган элчихоналари вакиллари, маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов Ватанимиз ҳаётидаги муҳим жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, унга тайёргарлик жараёнлари, унинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтишди. 

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, мадааний-маърифий соҳаларда жуда катта ютуқларни қўлдга киритди. Қисқа вақт ичида жаҳон ҳамжамиятининг тенгҳуқуқли аъзосига айланди. Бугунги кунда мамлакатимизда турли миллатлар ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари бир оила фарзандлари сингари  тинч ва осойишта ҳаёт кечиришмоқда. 

4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президант сайлови ҳам Ўзбекистоннинг келгусидаги тақдирини белгилашда, халқаро миқёсдаги  обрў-эътиборини янада оширишда катта аҳамият касб этади. 

Содиқ Сафоев ва Акмал Саидов муҳокама қилинган масалалар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!