Барак Обама тўйиб ухлашни режалаштирганини маълум қилди

14:13, 30 ноябрь

АҚШнинг 44 чи президенти Барак Обама келажакдаги режалари ҳақида Rolling Stone журнали билан ўртоқлашди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Обама ўз интервьюсида рафиқаси Мишел иқтидорли аёл бўлишига қарамай, ҳеч қачон президентликка ўз номзодини қўймаслигини ҳам маълум қилди.

Барак Обама Оқ уйдан кетгандан кейин бир неча ҳафта тўйиб ухлашни, рафиқаси билан дам олишга боришни ва кейин китоб ёзишни режалаштирганлигини айтиб ўтди.

“Мен ҳам, Мишель ҳам бир жойда тўхтаб қолмай, фаол  ҳаракатда бўламиз. Аммо бирга ишлаган гуруҳимдагиларни жуда соғинаман. Сайловда Дональд Трампнинг ғалаба қозонганидан ҳафсалам пир бўлди. Менимча, АҚШ президентлигига Хиллари Клинтон жуда ҳам мос номзод эди”, деди у.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!