4 декабрь куни Тошкентда автобус ва метро бепул хизмат кўрсатади

14:19, 30 ноябрь

Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4-декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00 дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Жорий йилнинг 4-декабрь куни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта аҳамият касб этувчи санадир. Шу куни давлатимиз Конституциясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларида иштирок этадилар, ўзлари маъқул деб билган номзод учун овоз берадилар. Барчани ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, юрт келажаги учун овоз беришга чақирамиз!”,—дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!