Япониялик пенсионер аёллар кимонода хип-хопга рақсга тушди (видео)

15:30, 30 ноябрь

Уч нафар япониялик пенсионер аёллар америкалик хонанда Бруно Марснинг 24K Magic композициясига хип-хоп услубида рақсга тушди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Мазкур клип 22 ноябрь куни You-Tube каналига жойлаштирилди. Роликнинг биринчи қисмида аёллар кимонода рақсга тушган бўлса, иккинчи қисмида эса спорт кийимида бошқа иштирокчилар билан бирга ўйнаган. Клипда аёлларнинг 60 ёшга кирганлигига изоҳ берилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!