ОАВ: Анжелина Жоли 34 килограммгача озиб кетди

18:01, 30 ноябрь

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли 34 килограмгача озиб кетди. Унинг бўйи узунлиги эса 169 сантиметрни ташкил этади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

 Актрисага яқин манбаларнинг хабар беришича, Жоли турмуш ўртоғи Бред Питт билан ажрашиш ва уларга васийлик қилиш масалалари ҳал этилаётган жараёнда вазн йўқотган.

Айниқса, ОАВнинг маълумот беришича, Бред Питтнинг тўнғич ўғли Мэддоксга бешавқат муносабатда бўлиши юзасидан ФҚБ томонидан очилган ишнинг ёпилиши 41 ёшли Жолини ғазабга келтирди.

Актрисанинг азалдан иштаҳа билан боғлиқ муаммолари бўлган, бироқ ажрашиш жараёни бошланганидан сўнг у деярли овқатланмай қўйган.

Айни пайтда Жолининг яқинлари ундан хавотир олишмоқда. Актриса шу тариқа вазн йўқотишда  давом этса, у шифохонага тушиб қолиши ва венадан юбориладиган уколлар билан озиқланиши мумкин.

Маълум бўлишича, ажрашиш жараёни бошланганидан кейин 52 ёшли актёр Бред Питт ҳам тўққиз килограмга озган.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!