Саудия Арабистони шаҳзодаси аёлларга мамлакат ҳудудида автомобиль бошқаришга ҳуқуқ беришни талаб қилмоқда

18:53, 30 ноябрь

Саудиялик миллиардер, амалдаги қиролнинг жияни, шаҳзода Аль-Волид ибн Талал Аль Сауд мамлакатда аёлларга нисбатан қўйилган автомобиль бошқаришга тақиқни олиб ташлаш таклифини илгари сурди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.

Шаҳзода бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилган.  

 “Баҳслашишни тўхтатинг. Аёллар автомобиль бошқариши керак бўлган вақт келди”,—деб ёзди шаҳзода ўз микроблогида.

Қайд этиш жоизки, шаҳзода ҳозирда мамлакатда ҳеч қандай мансабда фаолият юритмайди, бироқ у бутун дунёга омадли тадбиркор сифатида машҳур.

“Аёлларнинг автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши уларнинг билим олиши ёки бошқа шахсий ҳужжатлардан мосуво бўлиши билан тенгдир. Аёлларнинг автомобиль бошқариши жорий иқтисодий шароитлардан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик талабига айланди", — дейди шаҳзода.  

Саудия Арабистонида шариат асосидаги амалдаги қонунчилик бўйича аёлларга автомобиль бошқариш тақиқланган.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!