Марказий сайлов комиссиясида Тожикистон Сайлов ва референдум бўйича марказий комиссияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

09:42, 01 декабрь

30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов мамлакатимизга МДҲ таркибида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдум бўйича марказий комиссияси раиси Худоёрзода Бахтиёр Тавар билан учрашди.

Марказий сайлов комиссияси раиси меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан таништирди. Суҳбат чоғида сайлов кампанияси қонунчилик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтаётгани алоҳида кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Президентликка номзодларга ўз сайловолди дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш бўйича тенг шароитлар яратиб берилган. Сайлов кампанияси сиёсий рақобат, юқори ташкилий даражада ўтмоқда.

Мулоқот давомида икки мамлакат сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!