Испания Кубоги. "Барселона" кутилмаганда "Эркулес" билан дуранг ўйнади

10:17, 01 декабрь

Испания Кубоги 1/16 финал дастлабки ўйинида "Барселона" сафарда мамлакат қуйи дивизион вакили "Эркулес" билан ўзаро кураш олиб борди. 

Деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилган каталонияликлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва барчани хайрон қолдирди.

Шунга қарамай, "Барселона"да кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият мавжуд. Сабаби, жавоб ўйини "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади. 

 

"Эркулес" – "Барселона" 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 52 Майнц, 1:1 – 58 Аленья.

"Эркулес" – Рико, Рохас, Дальмау, Пенья, Инглес, Хосе Гаспар (Чечу, 71), Фернандо, Эспиноса, Омгба, Майнц (Беррокаль, 79), Салинас (Миньяно, 71).

"Барселона" – Силлессен, Борха Лопес, Динь, Умтити (Нили, 69), Алеиш Видаль, Аленья (Кардона, 76), Суарес, Карбонель (Андре Гомеш, 69), Рафинья, Туран, Пако Алькасер.

Огоҳлантириш: Пенья (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!