84 ёшли миллиардер 26 ёшли рафиқаси билан ажрашди

10:21, 01 декабрь

Британиянинг Daily Mail газетаси, 84 ёшли австриялик миллиардер Рихард Люгнернинг 26 ёшли рафиқаси Кэти Шмитцдан ажрашганлигини маълум қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Уларнинг турмуш қурганига икки йил бўлган эди.

Кэти Шмитц – Люгнернинг бешинчи рафиқаси, немис телевидениеси бошловчиси ва Playboy нинг собиқ модели ҳисобланади. Уларнинг тўйи учрашганларидан етти ой ўтгандан кейин, 2014 йилда бўлиб ўтган эди. Люгнер тўртинчи рафиқаси билан ажрашганда, энди ҳеч қачон уйланмасликка аҳд қилганди, аммо Кэти Шмитц унинг никоҳ ҳақидаги фикрини ўзгартиришга муваффақ бўлди.

Маълумотларга кўра, улар уруш-жанжалсиз, дўстона тарзда ажрашишган. 

Люгнер Vienna Opera Ball  га борганда унга ҳамроҳлик қилган учун машҳур аёлларга катта миқдорда пул тўлаганлиги билан ном қозонган. Унга Жоан Коллинз, Софи Лорен, Памела Андерсон, Пэрис Хилтон, Ким Кардашьянлар ҳамроҳ бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!