Етти карра Олимпиада иштирокчиси Оксана Чусовитина Мексикадаги халқаро турнирда барчани ҳайратга солди

10:35, 01 декабрь

Етти карра Олимпиада иштирокчиси, ўзбекистонлик Оксана Чусовитина спорт гимнастикачи бўйича Мексикада бўлиб ўтган халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Шу йилнинг 25-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Abierto Mexicano de Gimnasia турнирида Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида барчадан кўп балл тўплаб, олтин медалга сазовор бўлди.

Кўпкураш натижасига кўра, тўртта машқ якунида ҳамюртимиз учинчи натижа билан бронза медалига эришди.

Қайд этиш керакки, 41 ёшли Оксака Чусовитина Токио–2020 Олимпия ўйинларида иштирок этишни режалаштирилганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!