Xалқаро даражадаги косметолог Карина Мусаевадан маслаҳатлар

10:47, 01 декабрь

1.    Сочларни сочиққа ўраб олинг-да, қайноқ сув буғига юзингизни эҳтиёткорлик билан тутинг. 5-10 дақиқа шу ҳолатда туринг. Иссиқ  буғ юзни энг чуқур нуқталаригача тозалайди.

2.    Уй шароитида скраблар ёрдамида пилинг муолажасини  амалга оширинг. Ҳафтада 2 марта пилинг қилиш тавсия этилади.

3. Буғ билан юзни тозалаб бўлгандан сўнг юздаги тешиклар ёпилмай туриб, унга тайёр тозаловчи ниқобдан суртинг ва 5 дақиқага қолдиринг. 5 дақиқадан сўнг уни докага ўралган муз бўлаги ёрдамида артиб олинг. Муз бўлаги очилган юз тешикларини ёпилишига кўмаклашади.

4.    Тозалаш муолажалари тугагач, юзга юмшоқ, намлантирувчи кремдан суртинг ва юзни яxшилаб уқаланг. Бу тозалаш жараёнида йўқотилган юздаги намликни тиклайди.

5.    Кўз атрофидаги майда ажинлардан халос бўлиш учун эса xом картошкадан фойдаланинг. Картошакани қирғичдан чиқариб, олдиндан кичкина қилиб қирқиб олинган 2 бўлак докага солинг ва ажинлар устига 10-15 дақиқага қўйинг. Картошкали тампонни олгандан кейин совуқ чойга бўктирилган паxта билан кщз атрофини  артинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!