Мол боқиб юрган чўпон тупроқдан чиқиб турган чақалоқ оёғига кўзи тушди...

12:11, 01 декабрь

Тайланднинг Кхонкэн провинциясида мол боқиб юрган чўпон 7 ойлик чақалоқнинг ерга чала кўмилганидан оёғи чиқиб турганини кўриб қолди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Кронгют исмли чўпон ўт-ўланлар орасидаги тупроқдан чақалоқнинг оёғи чиқиб турганига кўзи тушди. Аввалига у бирор ҳайвон кўмилган бўлса керак, деб ўйлади. Юзтубан қилиб, чала кўмилган чақалоққа кўзи тушгач, додлаб одамларни ёрдамга чақирди.

Чақалоқ касалхонага олиб борилганда унинг танасига пичоқ билан 14 марта тан жароҳати етказилгани аниқланди. Аммо тупроққа кўмилгани унга катта ёрдам берган, тупроқ босими ярадан қон кетишига йўл қўймаган. Ҳозирда чақалоқ батамом соғайиб кетган ва болалар уйига юборилган. 

Айни кунларда уни швециялик ёш оила асраб олишга қарор қилди, улар “Кичкина бола шунча азобни бошдан кечирди, энди эса бахтли болалик гаштини суришга ҳақли”, деб ҳисоблашди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!