Светлана ОРТИҚОВА: “Журналистларимиз бугунги кун талабларига жавоб берадиган даражада шаклланганига гувоҳ бўлдик”

12:43, 01 декабрь

30 ноябрь куни ўзи ишини бошлаган «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» матбуот клуби доирасида ташкил этилган “Сайловнинг демократлилиги ва шаффофлиги: миллий қонунчиликка халқаро ҳуқуқ нормаларини тадбиқ этиш ва хориж тажрибаси” мавзуидаги сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова эксперт сифатида иштирок этди. Спикер ўз нутқида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Пресс-клуб жуда яхши ташкил этилган. Бу ҳам журналистлар, ҳам спикерларни кенг мулоқотга чорловчи ўзига хос майдон бўлган. Бизнинг маҳаллий журналистларимиз бугунги кун талабларига жавоб берадиган даражада шаклланганига гувоҳ бўлиб турибмиз. «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016»нинг кундалик дастур жавдвали доирасида бўлиб ўтган брифингларда журналистлар кенг дунёқараш билан миллий қонунчиликка  халқаро ҳуқуқлар меъёрларини имплементация қилиш, халқаро  ҳамкорлик жиҳатлари, суд-ҳуқуқ ислоҳотларига, сайловчиларнинг у ёки бу ҳуқуқларига, шунингдек сайлов жараёнидаги ҳуқуқбузарликларга доир саволлари мени ўйлантириб қўйди. Яна бир асосий жиҳатга эътибор берардимки, журналистларни сайлов қонунчлигидаги кейинги босқич, кейинги қадам қандай бўлиши кераклиги қизиқтирди. Мен ўйлайманки, бугунги мулоқот ҳар икки томонни ҳам ўйлашга ва яхшиликка ундашга, демократияни, кучли фуқаролик жамиятни қуришга ёрдам беради.

Ортиқова шунингдек ушбу сайловнинг аввалгиларидан фарқи нимада эканлигига ОАВларнинг роли қанчалик ортганлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

“Ҳаёт бир жойда турмайди, ҳаёт ўзгаради, кун талаби ўзгаради. Кечани бугун билан таққослаб бўлмайди. Шунга яраша Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзгарди. Сайловчи ҳам, дунёқараш ўзгарди. Кундан кунга қонунчилигимиз ҳам такомиллашиб боряпти. Худога беадад шукур, ҳаётимиз тинч, осуда, одамларимиз хурсанд.

ОАВнинг сайлов жараёнидаги ўрни шу қадар ўзгарганки, бунга бугун ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. ОАВ ҳар доим ҳам давлат билан халқ ўртасида кўприк вазифасини бажарган. Бу кўприк ҳозир кучли, билимли, дунёқараши кенг бўлишни талаб этади. Албатта ҳозир кўрсатувларни, роликларни, дастурларни мониторинг қилсангиз, сифати жиҳатдан анча юқори даражага ўсди. Журналситлар бугунги кунга мос тарзда ўзгарди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!