Саидакбар санъатга қайтди

13:46, 01 декабрь

Истеъдодли хонанда Саидакбар маълум бир танаффусдан сўнг яна санъат оламига қайтди. Айни вақтда ижодкоримиз қизғин ижод жараёнида давом этиб, янгидан-янги, такрорланмас қўшиқлар гулдастасини тайёрлаш билан банд.   

Саидакбар илк қўшиқчилик оламига кириб келган жараёнида яратган  инсонларни рақсга чорловчи шўх қўшиқлари ҳамда кўнгилларга малҳам бўлгувчи маҳзун тароналари халқимизга манзур бўлган эди. 

Саидакбарнинг ашаддий мухлислари талабларига кўра илк ижод намунаси сифатида “Она” деб номланган янги қўшиқ куйлади. 

Таронанинг сўзлари Сулаймон Шодиевга, мусиқаси эса Абдуҳошим Исмоиловга тегишли. Мусиқа сайқали муаллифи Шерзод Озодов.  

Яқин кунларда ижодий жамоа ушбу қўшиққа оригнал тарзда видеоклип тавирга олишни режалаштирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!