Фарҳод Алимов оила мустаҳкамлигини таъминловчи жиҳатлар ҳақида гапирди

14:03, 01 декабрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи, бошловчи Фарҳод Алимов журналист Бахтиёр Тўрахоновнинг “19:09” кўрсатувида меҳмон бўлди.  

Суҳбат давомида Фарҳод Алимов оила мустаҳкамлигида эътиборли жиҳатлар ҳақида гапирди: 

“Оила мустаҳкам бўлиши тўйнинг қандай ўтишига боғлиқ эмас. Дабдали тўй бахт гарови эмас. Оилавий бахт икки ёшнинг ўзига боғлиқ. Турмуш қуришдан аввал сиз бир-бирингизни севишингизни аниқлаб олишингиз керак. Шундан сўнггина тўйга тараддуд кўриш мумкин. Баъзан ҳаётда шундай бўладики, шошилинчда турмуш қуришади, тўй қилишади. Орадан бир йил ўтгач эса, бир-бирига тўғри келмаганини тушуниб етади. Шунча тайёргарлик, ташвишлар нимага керак эди? Шунинг учун ҳаммаси икки инсоннинг ўзига боғлиқ. Мен икки инсон ўртасида муҳаббат бўлиши керак, деб ҳисоблайман”,—дейди Фарҳод Алимов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!