“Уйқудаги гўзал”: уйқуга кетган британиялик қиз олти ойгача ухлайди

17:04, 01 декабрь

22 ёшли, британиялик Бет Гудье жуда кам учрайдиган Клейне-Левин синдроми, яъни уйқудаги малика касаллигига чалинган, деб хабар беради “Nonbox.ru” нашри.

Бу касаликка чалинган одам 18 соат, баъзан ундан кўп ухлайди, фақатгина овқатланиш ва ҳожатга чиқиш учунгина уйқудан уйғониши мумкин. Бет 2011 йилнинг ноябрь ойида уйқуга кетди ва... олти ой ухлади.

Бет ўша пайтда университетнинг психология факультети талабаси эди. У бахтли келажагига ишонарди. Ўшанда уйғонмай, суткасига 22 соат ухлади. Бир кунда бир маротаба туриб овқатланар, ҳожатга борар ва яна уйқуга кетарди.

Сўнгги 5 йил мобайнида Бетнинг онаси Жанин, қизининг уйқудан кўз очмай, уйқу билан вақтини ўтказганлигини маълум қилди. У ҳозир 22 ёшга кирган бўлса-да, ҳамон “уйқудаги гўзал” синдромидан қутулолмаган. Аммо ҳақиқий ҳаёт, реаллик эртакдагидан тубдан фарқ қилади. Бу касаллика чалинган ёшлар айни ўқиб, ўйнаб-кулиб ўтказиши керак бўлган вақтини уйқуда ўтказади. Мазкур касалликка чалинган одамни на дори-дармон, на шовқин-сурон, на ялиниб-ёлвориш уйғота олади. Бэт врачга борадиган бўлса, уни ухлаган ҳолатида ота-онаси ногиронлар аравачаси ёрдамида касалхонага олиб боради.  

Жанинга қизининг уйғонишини сабр билан кутишдан бошқа илож йўқ. Қизи эса кўзини очганда, қолиб кетган ишларини бажаришга шошилади.

Бет икки ҳафтагина бошқаларга ўхшаб яшайди, кейин яна уйқу уни ўз комига тортади. “Ҳар сафар Бет уйғонганда, Яратганга нола қилиб, яна уйқуга кетмаслигини сўрайман. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, унинг ёруғликдан, шовқиндан қочиб ухлашга ҳаракат қилаётганига кўзим тушади. Уни яна уйқуга кетишга тайёрланаётганини кўриб, юрагим эзилиб кетади”, дейди қизнинг онаси Жанин изтироблари билан ўртоқлашиб.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!