МДҲ Ижроия кенгаши котиби Сергей Лебедев Тошкентга келди

17:46, 01 декабрь

МДҲ Ижроия кенгаши котиби Сергей Лебедев Тошкентга келди. Бу ҳақда Марказий сайлов қўмитасидан хабар беришди.

МДҲ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини 17 ноябрдан бошлаб мониторинг қилмоқда. 10 нафар узоқ муддатли ва 60 нафар қисқа муддатли кузатувчидан иборат таркибдаги Миссияга МДҲ Ижроия кенгаши котиби Сергей Лебедев бошчилик қилаётир. 

Сайлов мониторинги жараёнида МДҲ узоқ муддатли кузатувчилари мамлакатимиздаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди, турли ҳудудлардаги 104 та участкада бўлди. Бундан ташқари, 24 ноябрь куни бошланган ва 2 декабрда якунланадиган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида ҳам иштирок этмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!