“ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клубида сиёсий партия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

18:23, 01 декабрь

“ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби доирасида журналистларнинг турли давлат ва жамоат ташкилотлари билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда. 

Пресс-клубнинг иккинчи куни доирасида “Сиёсий партиялар: ҳаққоний рақобат, сиёсат одоби ва электорат билан ишлашнинг янги усуллари” мавзуида учрашув бўлиб ўтди. Унда тўрт партия ҳамда партия нашрлари вакиллари иштирок этишди.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонунчиликни мониторинг қилиш институти мутахассиси Каринэ Жавакова, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова, “ЎзЛиДеП” Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Ёқубов, “Адолат” СДП вакили, Олий Мажлис қўмитаси раиси Алишер Шодмонов, ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис қўмитаси раиси Рустам Комиловлар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!