“Saylov.uz – 2016”: Журналистлар диний конфессиялар вакиллари билан учрашишди

18:48, 01 декабрь

«Saylov.uz – 2016» пресс-клубининг иккинчи иш куни доирасида «Сайлов ҳамма ва ҳар киши учун” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздаги бир қатор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар вакиллари, маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда 130 ортиқ миллат ва элатлар, 17 та диний конфессия вакиллари бир оила аъзоларидек тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Ҳукуматимиз томонидан уларнинг виждон эркилигини ҳимоялаш,  диний расм-русумлдари адо этишлари учун зарур шароитлар яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳар йили минглаб мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратларини адо этиб қайтишмоқда. Шунингдек, бошқа дин вакиллари учун ҳам Исроил, Россия сингари мамлакатлардаги диний қадамжоларни зиёрат қилиб қайтишлари учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита  раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, Рим-католик черкови епископи Ежи Мацулевич, Тошкент яҳудийлар диний жамоаси раиси Аркадий Исахаров, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Агрепина Шин, Республика Байналмилал маданият маркази директори ўринбосари Сергей Миронов сўзга чиқиб, юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида сўз юритдилар. Мамлакатимиз фуқаролари 4 декабрь куни дини ва миллатидан қатъи назар юртимиз фаровонлиги, тараққиёти, хавфсизлигини таъминлашга қодир номзод  учун овоз беришлари лозимлиги таъкидланди.

Сўзга чиққанлар турли дин ва миллат вакиллари иштирокидаги ушбу анжуман дунёнинг турли нуқталарида диний, ирқий. Миллий ва бошқа кўринишдашги низолар, қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда малакатимизда ана шундай дўстона ва барқарор муҳит сураётганининг ёрқин далолатидир.

Мажлис иштирокчилари журналистларнинг саволлларига жавоб қайтаришди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!