Муфтий Усмонхон Алимов юртдошларимизни сайловда фаол иштирок этишга чақирди

18:53, 01 декабрь

Аввал хабар қилинганидек, “ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби доирасида Ўзбекистонда фаолият юритадиган турли диний конфессия вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида журналистлар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга мусулмонларнинг сайловда иштироки юзасидан савол берилди. 

“Айни кунларда диёримизда муҳим сиёсий тадбир ўтказилмоқда. Шу муносабат билан имом ва домлаларимиз ҳам диний тадбирлар, амру-маъруфлардаги маърузаларида сайловнинг аҳамияти ҳақида гапириб, мўмин-мусулмонларни сайловда фаол иштирок этишга даъват этишмоқда. Айтиш жоизки, динимизда муҳим қарор қабул қилишда кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. Сайловда ҳам кўпчиликнинг овозини тўплаган номзод ғалаба қозонади. Биз сайлайдиган номзод юртимиз истиқболи ва тараққиётини, эртанги ҳаётимизнинг фаровонлигини  белгилашда катта аҳамиятга эга. Шу боис барча ҳамюртларимизни сайловда фаол иштирок этишга чақираман.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!