Тошкент-Душанбе ўртасидаги авиарейслар 2017 йилнинг январь ойидан қайта тикланади

20:41, 01 декабрь

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиарейслар 2017 йилнинг январь ойидан қайта тикланади. Бу ҳақда “Душанбе халқаро аэропорти” ОАЖ маълумотларига асосланиб, UzDaily хабар беради.

Аэропорт маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари ўринбосари Олег Лим бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон делегацияси “Душанбе” халқаро аэропорти фаолияти билан танишишди ҳамда Тожикистон Транспорт вазирлигида музокаралар ўтказишди.

Музокаралар танижасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Душанбе-Тошкент-Душанбе авиақатновларни қайта йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олишди. Биринчи парвоз 2017 йил январида амалга оширилиши режалаштирилган.

Ҳамкорлик тўғрисида имзоланган протоколга мувофиқ, авиарейслар ҳафтасига икки маротаба “Сомон-Эйр” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан амалга оширилади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!