Андрей Фёдоров: "Нефтчи" олдига қандай вазифа қўйилиши декабрь охирида ҳал бўлади

20:51, 01 декабрь

Барча жамоалар қатори Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам мавсум якунлангани муносабати билан таътилга чиқди. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров таътилни ўтказиш учун Москва шаҳрига йўл олганини айтиб ўтиш мумкиндир. Андрей Витальевич Россия сафари арафасида “Нефтчи” футбол клубининг расмий сайти учун махсус интервью бериб ўтди. Мураббий суҳбат давомида якунланган мавсум, Олий-2017га тайёгарлик жараёни ва навбатдаги мавсумдаги режалари билан ўртоқлашди.

ОЛИЙ ЛИГА-2016

Мавсум жамоамиз учун нотекис ҳолатда ўтди. 2015-йилги мавсумда ташкил этган таркибимиз  чемпионатда анча мазмунли иштирок этди. Шу сабабли йил охирида клуб раҳбарияти билан жамоа ўзагини сақлаб қолиб, ушбу йигитлар билан келгуси йилда ҳам натижаларни янада яхшилашга келишиб олдик. Афсуски, барчаси кутганимиздек бўлмади. Бу футбол. Жорий мавсумнинг биринчи даврасидан кейин шундай хулосага келдимки, йигитлар ўтган йилги натижалардан бироз ҳаволаниб, хотиржамликка берилишибди. Бу ҳолатларга машғулотларда ҳам амин бўлдим. Натижада эса ўйинлар биз кутгандек ўтмади. 2016-йилги мавсумга тайёргарлик бошлаганимизда жамоадаги хар бир футболчи билан алоҳида суҳбатда бўлдим. Уларга бошланаётган мавсум оғир бўлишини, хар бир рақиб бу йил янада жиддийроқ кўриниш олишини таъкидлагандим. Бироқ йигитларда руҳий тайёгарлик, ўйинлар ва машғулотларга жиддий ёндашиш борасида камчиликлар бўлди. Албатта бу борада мураббийлар штабинининг хатолар ҳам йўқ эмас. Биз ўз вақтида заҳирадан ўйинга қўшилиб ўйинни кучайтира оладиган, баҳсни чинакамига ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ўйинчиларни тўғри танлаб, таркибга жалб эта олмадик. Гарчи бу йилги натижаларимиз қониқарсиз бўлган бўлсада, ўйин сифатимизни ўртача деб баҳолаган бўлардим.

ЯНГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК

Янги мавсумга тайёргарлик жараёнига кўп тарафлама ўзгаришлар киритмоқчимиз. Яъни машғултотларни бориши ва янги ўйинчиларни таркибга жалб қилиш борасида хато қилмасликка интиламиз. Албатта айни пайтда барча мухлисларни “Нефтчи”нинг янги мавсумда ўз олдига қўядиган мақсади қандай бўлиши қизиқтирмоқда. Бироқ бу ҳақида ҳали гапиришимга эрта деб ўйлайман. Мавсум энди тугади. Йил охирида раҳбарият билан учрашганимизда бу масала ҳал бўлади.

ГРАНДЛАРГА ҚАРШИ ЎЙИНЛАР

Ҳақиқатдан ҳам етакчи жамоаларга қарши ўйинларимиз мавсумдаги энг яхши баҳсларимиз бўлди деб айтиш мумкин. Бироқ ўртамиёна клублар билан ўйинларга муносабат ўта енгил бўлгани сабабли жуда кўп баҳсларда имкониятни бой бердик. Бу ўз навбатда турнир жадвалидаги ўрнимизга салбий таъсир ўтказди. Мавсумдаги энг катта муаммомиз – йигитларнинг руҳий тайёргарлиги пастлигида бўлди. Мен хар бир баҳсдан аввал уларга керакли кўрсатмаларни бериб, хар тарафлама футболчиларни спортга хос юқори руҳ билан майдонга чорладим.

МАВСУМ КАШФИЁТИ

Жорий мавсумнинг кашфиёт жамоаси бу шубҳасиз  “Бухоро” клуби бўлди.  Бу фикрни бежизга айтмаяпман. Чунки ўтган йили Биринчи лигага йўл олишга яқин турган бухороликлар бу мавсум кучли тўртликдан ўрин эгаллашди. Бу эса жамоани янги мавсумга жиддий хозирлик кўрганидан, кучли ва салоҳиятли ижрочиларни таркибга жалб этганидан далолат беради. “Нефтчи” жамоаси ҳам бу йил мана шундай натижа қайд этишига умид билдиргандим, афсус.

ЛЕГИОНЕРЛАР

Фикримча, ушбу мавсум юртимизда ўйнаган кўплаб легионерлар ўз ишларини яхши бажаришди. Кузатишларим  бўйича, чемпионатимиздаги легионер мақомидагилар ўз жамоаларида ҳақиқий етакчи сифатида фаолият олиб боришди. Хорижлик футболчилар махаллий ёшларимизни ўсишида катта ёрдам берди деб ўйлайман. Шу ўринда нега “Нефтчи” жамоаси бу йил хорижликларнинг хизматларидан фойдаланмади деган савол туғилиши мумкин ? Бунинг сабаблари жуда кўп. Ўзбекистонга келадиган легионер футболчилар кўпроқ Тошкент жамоаларда ўйнашга интилишади. Чунки пойтахт клубларида ўз миллий терма жамоаларига чақирув олиш имконияти юқори ҳисобланади. Биз эса бу йил кўпроқ махаллий футболчиларга таянишга ҳаракат қилгандик. Легионер ўйинчилар масаласида яна мураббийлар штаби ва раҳбарият билан маслаҳат қилиб кўрамиз.

МУХЛИСЛАРЛАРГА ТИЛАКЛАР

Биринчи ўринда мухлисларга соғлиқ-саломатлик тилайман. Ахир соғлиқ жойида бўлса футбол ҳам кўнгилга сиғади. Уларни янги мавсумда ҳам Фарғона жамоасини стадионга қўллаб-қувватлаб туришларига чорлаб қоламан. Барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман, деб фикрларини якунландиНефтчибош мураббийи Андрей Фёдоров.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!