UzReport TV “Барселона” – “Реал Мадрид” учрашувини жонли эфирда намойиш қилади

09:12, 02 декабрь

UzReport TV телеканали ўз томошабинлари истагини рўёбга чиқаришда давом этади. 3-декабр куни соат 20:15 да афсонавий «Камп Ноу» стадионида тарихий “Эль-Класико” учрашуви бўлиб ўтади. «Барселона» клуби ўзининг азалий рақиби «Реал Мадрид» жамоасини қабул қилади.

UzReport TV телеканали Испания чемпионати лицензион трансляция ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди. Томошабинлар талаб ва истакларидан келиб чиқиб телеканал Ла Лига трансляциясини айнан «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашувидан бошлаб амалга оширади ва ҳар турнинг энг муҳим учрашувларини жонли эфирда мухлислар эътиборинга ҳавола этиб боради.

Демак, 3-декабр соат 20:00 да UzReport TV  телеканалида «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашуви трансляциясини жонли эфирда томоша қилинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!