Пардозингизга қараб таъриф берамиз!

10:00, 02 декабрь

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, аёлнинг пардоз қилишига қараб, унинг мижози ва табиатини ҳам билиш мумкин экан…

  • Умуман пардоз қилмайдиган аёлнинг ўзига нисбатан ишончи паст бўларкан. У латофатли бўлишдан қочади, аксинча ўзига эътибор тортмасликка ҳаракат қилади. Косметика воситаларидан фойдаланишга пул ва вақт сарф қилишни ёқтирмайди. Назарида, эркак киши уни севиб қолиши учун пардоз-андоз қилиш шарт эмас.
  • Бирозгина пардоз қилувчи аёл эса ёлғизликни хуш кўради. Ҳар бир ҳаракатни таҳлил қилишни ёқтиради. Атрофдагилар билан тезда тил топишиб, муросага кела олади. Ўзига бўлган ишончи баланд. Эркак кишининг эътиборини тортиш учун ташқи эмас, ички фазилатларни муҳим деб билади.
  • Лабларига ёрқин бўёқ сурувчи аёл эса ҳамманинг диққат марказида бўлишни ёқтиради. Унинг ҳаёти ҳам худди лаблари каби ёрқин дақиқаларга бой. Шу билан бирга, у ҳиссиётга берилувчан ва таъсирчан.
  • Кўзларига кўпроқ пардоз берувчи аёл одатда кузатувчан ва зийрак бўлади. Кўп гапиришдан кўра, кўпроқ тинглашни хуш кўради. Ўзини доим биринчи ўринга қўяди ва бошқанинг ғам-қайғуси сабаб ўзини ранжитиб ўтирмайди. Ўз фикрлари оғушида юради ва ёлғиз қолишни ёқтиради. Уни «аёл-тилсим» деб таърифлаш мумкин.
  • Пардозда ҳам лаб, ҳам кўзларига эътибор қаратувчи аёл эса арзимас нарсадан ҳам қайғуга тушади. «Пашшадан фил ясаш» бўйича маҳорати катта. Эркаклар билан муносабатда жуда эҳтиёткор. Чунки кўнгли синишидан хавотирга тушаверади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!