Зираворларнинг сирли хусусиятлари

10:11, 02 декабрь

Қадим-қадимдан зираларнинг маълум маънода кишиларга таъсир кучи маълум бўлган. Осиё ва Жанубий Америка халқлари қадимданоқ турли ўсимликларни йиғиб, кўритиб, уларни таомларига қўшишган. Шундан сўнг бу одатни европаликлар ҳам ўзлаштириб олишган.

Аммо зираворларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ҳамма ҳам билавермайди.

Масалан, аччиқ чили қалампири киши организмидаги қон айланиш тизимини яхшилайди. Қора ва қизил қалампир эса моддалар алмашинувини фаоллаштириб, кишининг ақлий қобилиятларини яхшилайди. Майдаланмаган мурч эса киши организмига турли бактерияларнинг киришга йўл бермайди. Хрен ҳам худди шундай таъсирга эга.

Қалампирмунчоқ куз касалликларидан халос этади. Қалампирмунчоқ ёғини оғриқ қолдирувчи сифатида ҳам ишлатса бўлади, у тиш оғриғини қолдиришда ҳам ёрдам беради. Агар фарзандингиз касал бўлиб қолса, унинг уйи, бешиги, каравотчаси ёнига қалампирмунчоқ шодасида илиб қўйинг. У бемор болага куч беради. Кўриниб турибики, момо-бувиларимиз неваралари кўз тумор тайёрлаётиб, унга бир шода қалмпирмунчоқ шодасида илиб қўйиши бежиз эмас экан.  

Соғлиги ҳақида қайғурадиган кишилар зирали нон ейишлари лозим. Унинг таркибидаги эфир ёғлари кишига куч бағишлайдиган хусусиятга эга. Одатда дўконларда қора нон таркибида шундай зираворлар мавжуд.

Долчин уйингизни турли нохушликлардан асрайди. Кинза эса кишини турли хасталиклардан асраш хусусиятига эга. Кашнич ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаб, жароҳатларни битказадиган хусусиятга эга. Кашничдан тайёрланадиган дамламаларни тинчлантирувчи суюқлик мақсадда, томир тортишиш кабиларда ичиш яхши натижаларни келтириб чиқаради.

Дафна япроғи кишига омад келтиради, дея ишонишган қадимдан. 

Шунингдек, петрушка ҳам фойдалилиги билан бирга, сирли хусусиятларга ҳам эга. Масалан, петрушкани сувга ҳўллаб, уйнинг бир-икки жойига илиб қўйсангиз, кишидан кучни олиб қўядиган кучларни бартараф қилиш кучига эга.

Доим саримсоқ еб юрадиган кишига турли ирим-сиримлар таъсир қилмайди. Қадимда баъзи халқлар уйларига саримсоқ бошларини илиб қўйишган. Улар шу тариқа уйларига нохушлик киритилишини олдини олишмоқчи бўлишган.

Туз ҳам овқатга таъм берадиган қўшимча сифатида зиравор ҳисобланади. У кристалл таркибга эга бўлгани учун қадимдан уни фолчилар ўз мақсадларида кўп қўллашган. Шуниг учун ҳам кўпинча қўшнидан туз сўрашга ирим қилишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!