Lacetti ҳайдовчиси ўз ҳаёти эвазига пиёданинг умрини сақлаб қолди

10:24, 02 декабрь

Тошкент шаҳри Амир Темур проспекти Телеминора рўпарасида кеча 1 декабрь, пайшанба куни соат тахминан 22.00 – 23.00 да мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради “nuz.uz” . Мазкур мудҳиш ҳодиса 22 ёшли ҳайдовчининг ҳаётига нуқта қўйди.  

Маълумотларга кўра, автоҳалокат йўлнинг қатнов қисмига тўсатдан чиқиб қолган пиёда сабаб содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб юбормаслик учун рулни ўнг томонга бурган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган. ЙТҲ юз берган ҳудудга зудлик билан Тошкент шаҳар ЙҲХБ, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам етиб келган.

Дарахтга бориб урилган Lacetti автомобили ичида икки киши—ҳайдовчи ва унинг йўловчиси бўлган. Ҳайдовчи, 22 ёшли ТАТУ талабаси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. Унинг йўловчиси эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. 

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари аксарият автоҳалокатлар нафақат ҳайдовчиларнинг, балки масъулиятсиз пиёдалар айби билан ҳам содир бўлаётганини таъкидламоқда.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!