Россияда қўл бармоқларини арра узиб юборган одамнинг бармоқлари операция қилиниб, қайта тикилди

10:42, 02 декабрь

Омск шаҳар тиббий-жарроҳлик маркази врач-микрохирурглари қўл бармоқларини арра узиб юборган эркакнинг бармоқларини қайта тикиб, жойига қўйиш учун беш соатлик операцияни ўтказишди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Марказ ходимларининг маълумот беришича, микрохирургия бўлимига Тюкалинск йўл-қурилиш бошқармасида ишчи бўлиб ишловчи, қўлининг тўрт бармоғини циркуляр арра узиб кетган эркак олиб келинган. Жабрланган эркакка туман касалхонасида биринчи ёрдам кўрсатилиб, зудлик билан Омск шаҳрига етказиш ташкиллаштирилди. Эркакнинг қўл бармоқларини сақлаб қолиш учун, жароҳат олгандан кейин олти соатдан кечиктирмай микрохирургга етказиш лозим бўлди. Узилган бармоқлар герметик пластик пакетга ўралиб, муз солинган контейнерга жойлаштирилди.

“Жарроҳлар юқори аниқлик билан ишловчи оптик қурилма — махсус микроскоп ёрдамида қон томирлари, асаблар, пайлар, артерия ва веналарни ҳам тикиб, илгариги ҳолига келтиришди”, дейилада хабарда.

Операция муваффақиятли ўтди, бемор ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!