Тушь ишлатишнинг 9 қоидаси

10:55, 02 декабрь
  1. Тушни уч ойдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Сақланиш муддатидан ўтганидан сўнг, у киприкларга текис суртилмайди ва уларни оғирлаштиради.
  2. Тушь вақтидан олдин қуриб қолмаслиги учун, чўткани идишидан аста олиб, сўнг шу алфозда қайтиб солиш лозим. Кескин ҳаракат билан пастга-тепага ишқалаш унинг қуриб қолиши ва сифатининг ёмонлашувига олиб келади.
  3. Агар чўткада қуриган тушь қотиб қолган бўлса, уни идишга солишдан олдин салфетка билан тозалаш керак.
  4. Тушингиз тугаётганида, унинг чўткага илиниши учун тепа-пастга қаратиб юргизманг. Бу ҳолатда сиз идишга ҳаво киритиб, тушнинг қуриш жараёнини тезлаштирасиз. Чўткани бурама ҳаракат билан идиш девори ичидан айлантирсангиз, яхши олинади.
  5. Тушингиз узоқ хизмат қилиши учун… идишни очиқ ҳолатда узоқ сақламанг ва қопқоғини маҳкам беркитинг.
  6. Линза ёки кўзойнак тақсангиз…  ўта сифатли тушь танланг ва уларни суртишда эҳтиёт чораларини кўринг. Чунки сифатсиз тушлар аллергияга сабаб бўлади.
  7. Агар тушь суртган бўлсангиз… иккинчи бор пардоз қилишга тўғри келганда, киприклардаги бўёқни тозаламасдан қайта бўяманг.
  8. Улама киприкларга тушь суртиш шарт эмас! Бу уларни қўполлаштиради.
  9. Тушь суртганда улар киприкларингизда йиғилиб қолмаслиги, бир-бирига ёпиштирмаслиги учун… таркибида глицерин бор бўёқ воситаси танланг.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!