Ўзбекистонда Президент сайлови натижалари қачон эълон қилинади?

11:39, 02 декабрь

Пойтахтдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида иш бошлаган «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Бугун, 2 декабрь куни пресс-клубнинг “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги: Сўнгги инновациялар” мавзусидаги 5-Сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Раҳимжон Ҳакимов, Шуҳрат Ёқубов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари Санжар Ҳамидуллаевлар нутқ сўзлади ва ОАВ ходимларининг кўплаб саволларига жавоб қайтарди. 

Ўзбекистонда Президентлик сайловлари натижалари қачон эълон қилиниши ҳақидаги саволга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов қуйидагича жавоб берди: 

—“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддасига кўра, Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтган кундан кейин 10 кун ичида Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилади”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!