Хонанда Пелагея фарзандли бўлди

11:49, 02 декабрь

Россиялик хонанда бундан бир ой илгари қиз фарзандли бўлганига қарамай, у ва турмуш ўртоғи, хоккейчи Иван Телегинлар бу воқеани оммадан яширди, деб хабар берди “Оnedio.ru” нашри.

Пелагия ҳомиладорлигини яшириш мақсадида бор бўйи билан суратга тушишдан қочган. Бу воқеага Пелагеянинг ўзи ҳам, агенти вазифасини бажарувчи онаси ҳам изоҳ беришни истамади. Қизалоқнинг исми ҳам ошкор этилмаган. ОАВларга фақатгина Пелагия ва унинг фарзанди туғруқхонадан чиқиб, уйдалиги маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли хонанда Пелагия Ханова ва хоккейчи 24 ёшли Иван Телегинлар 2016 йилнинг июнь ойида турмуш қуришган ва бу тўй жамоатчиликдан сир тутилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!