Малакали косметолог Шаҳноза Аҳмедовадан уй шароитида тайёрланадиган 4 ниқоб

11:59, 02 декабрь

1.    Асал+лимон+сули ёрмаси

1 ош қошиқдан эритилган асал,  сули ёрмаси,  қатиқ ва зайтун ёғини ярим чой қошиқ лимон шарбати  билан яxшилаб аралаштириб, уxлашдан олдин юзингизга суртиб, 40 дақиқа кутинг. Сўнгра илиқ сув билан ювинг. Ушбу ниқоб юз терисини озиқлантиради.

2.    Косметик лойдан

1 ош қошиқдан  майдаланган сули ёрмаси, косметик лой ва лимон шарбатига озгина сув (қоришма сметана қуюқлигида бўлиши керак) солиб, тозаланган юз терисига  суртинг. 30 дақиқа кейин аввал илиқ сув, сўнгра совуқ сув билан чайинг. Бу ниқоб юзни оқартириб, доғлардан халос этади.

 3.   Ёғли юзлар учун

1 ош қошиқдан сули ёрмаси, табиий йогрут ва помидор шарбатига  озгина лимон шарбати солиб,  юзингизга 20 дақиқага суртиб қўйинг. Илиқ сув билан ювасиз. Помидор таркибидаги антиоксидантлар юз терисини ёшартириб, ҳуснбузарлардан тозалайди.

4.    Алоэ+қуруқ сут+бодринг

Ўртача катталикдаги бодрингни майда тишли қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ алоэ шарбати, 1-2 ош қошиқ қуруқ сут ва 1 ош қошиқ асал билан  аралаштиринг ва тозаланган юз терисига суртинг. Ётган ҳолда 20 дақиқа кутинг. Илиқ сувда ювиб, озиқлантирувчи кремдан суртиб олинг. Юз терисини тозалаб, тиниқлаштиради. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!