Арслан Ҳашми: “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги мукаммаллашган”

12:17, 02 декабрь

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш, халқаро кузатувчи ва экспертларни, шунингдек медиа-ҳамжамияти вакилларини республикамиз эришган ютуқлар билан таништириш мақсадида нодавлат медиа-секторнинг мустақил вакиллари томонидан Ўзбекистонда биринчи бор ташкил этилган «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» («PRESS KLUB: SAYLOV.UZ-2016») матбуот-клуби уч кундан буён қизғин учрашувларга бой бўлмоқда. 

Арслан Ҳашми, Саудия Арабистони вакили:

—  Ўзбекистон бўлиб ўтиши кутилаётган муҳим сиёсий жараён —Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш менда катта таассёрот қолдирмоқда. Бухородаги сайлов  участкаларига ташрифим чоғида шунга амин бўлдимки, Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёни очиқ ва шаффоф кечмоқда. Шуни яна алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги киритилоган янги ўзгартиришлар муҳим аҳамиятга молик. Жумладан сайлов участкасига келиб овоз беришг имконияти бўлмаган фуқароларнинг, масалан, кекса, хаста-бемор кишиларнинг уйига бориб овоз беришини ташкил этиш менда катта қизиқиў уйғотди. Демоқчиманки, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги ҳам мукаммал ўзгартиришлар билан бойимоқда. Энг муҳими, кузатишларимдан шунга амин бўлдимки, Ўзбекистондаги сайловга тайёргарлик адолатли, шаффоф ва очиқ амалга оширилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!