Британияда тарихий олтин тақинчоқ топилди

13:36, 02 декабрь

Буюк Британиянинг Кембриджшир графлигида металлқидирувчи ускуна ёрдамида, мамлакат тарихида энг катта топилма бўлган – ажойиб, олтин тақинчоқ топилди, деб хабар берди “Рrikolno.cc” нашри. 

Олтин тақинчоқ бир неча асрлар илгари белга боғланадиган камар вазифасини ўтаган. У бундан 3000 йил илгари соф олтиндан тайёрланган ва оғирлиги 700 граммни ташкил этади. Британия тарихчиларининг фикрича, бу сўнгги юз йил ичида Англия ва Уэльс ҳудудидан топилган энг қимматбаҳо топилмадир. 

Топилмани топган одам ва унинг топилган жойи ҳозирча сир тутилмоқда. Олимлар заргарлик буюмининг аниқлик билан ишланганига, занжирлар орасидаги масофанинг бир текислигига лол қолишди. Ҳозирча унинг баҳоси аниқланмаган. 

Бундан уч йил илгари Шимолий Ирландиядан топилган кичкина заргарлик буюмининг баҳоси 150.000 фунт, деб баҳоланган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!