Шаҳзода Муҳаммедова: “Муқаддаснинг олдига келсам, у ҳомиладор экан”

13:38, 02 декабрь

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаган сурат муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда Шаҳзода дугонаси, актриса Муқаддас Саъдуллаева билан суратга тушган. Мазкур суратда Муқаддаснинг ҳомиладорлигини кўриш мумкин.  Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари актриса Муқаддас Саъдуллаевани яна оналик бахтига сазовор бўлиши билан табрикламоқда. Аслида эса, Муқаддас мазкур кўринишда янги фильмда роль ижро этмоқда. 

“Асал ўртоғимнинг олдига иш билан боргандим, қарасам ҳомиладор экан. Бугун Раъно Ярашева хонадонларида съёмка”,—деб изоҳлади Шаҳзоданинг ўзи бу суратни.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!