Сенатда Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси билан учрашув бўлиб ўтди

14:07, 02 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх билан учрашув бўлди, деб ёзади ЎзА.

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар ривожида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари улкан экани қайд этилди. 

Муҳаммад Илтаф Шайх учрашув чоғида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти, сиёсий жараёнлардан хабардорлиги ошганини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!