Шуҳрат Ёқубов: “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» ҳозирги жараёнда жуда аҳамиятли”

14:09, 02 декабрь

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган « ELECTIONS.UZ-2016» пресс-клубининг 3-иш куни “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги: Сўнгги инновациялар” мавзусидаги 5-Сессияси билан бошланди. 

Унда спикер тарзида қатнашган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Ёқубов «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Сайловга яқин қолган шундай бир муддатда нодавлат телетармоқларнинг ташаббуси билан мамлакатимизда янги «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016» пресс-клубининг очилиши жуда аҳамиятли. Ушбу пресс-клуб доирасида маҳаллий ва хорижий журналистлар ўртасида фикр алмашиш, кузатувчилар, давлат ва жамоат вакиллари билан бевосита сухбат қилиш имконияти яратилганини алоҳида эътироф этмоқчиман. Бу айниқса, мамлакатимизда бугунги кунда сайлов жараёнларини тезкор ёритишда алоҳида аҳамият касб этади. Ўйлаймизки, пресс-клубнинг ташкил этилиши мамлкатимизда нодавлат ОАВнинг фуқаролик институти сифатида ривожланганлиги, давлат органлари ва давлат ОАВлари билан ҳамкорликда сайлов жараёнини ёритишда катта ташуббус кўрсатаётганининг яққол исботидир.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!