«Ош бўлсин!» салати - шошганда айни муддао!

14:19, 02 декабрь

Зарур масаллиқлар: 200 гр. краб таёқчаси, 200 мл. консерваланган маккажўхори, ярим бош карам, кўкатлар, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Карамни сомонча шаклида узун қилиб тўғраб, туз билан эзғиланг.

2. Краб таёқчаларини эса парраклаб кесинг.

3. Салат идишига карам, краб тайёқчалари ва маакажўхорини солиб, аралаштиринг-да, майонез қўшинг. Тез сепиб, кўкатлар билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа

4 кишилик.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!