Шамоллашга қарши рецептлар

15:04, 02 декабрь

Шамоллашнинг илк белгилари пайдо бўлиши заҳоти бир бош пиёзни майдалаб, 1 пиёла асал билан аралаштиринг ва аралашмадан кунига 4 марта 1 чой қошиқдан қабул қилинг.

Тумов безовта қилганда эса мойчечакни 20 дақиқага дамлаб қўйинг. Тингач, унга 3 стакан қайнаган сув солиб,  буғидан оғзингиз билан  нафас олинг. Муолажани ухлашдан аввал бажаринг.  

Шамоллаш асоратсиз кечишини истасангиз, ўртача катталикдаги пиёзни қирғичдан чиқариб, устидан ярим литр қайнаб турган сут солинг, 20 дақиқага илиқ жойда қўйиб тиндиринг. Сўнгра сузгичдан ўтказиб, сутнинг ярмини ётишдан аввал ичинг. Тонгда эса қолган ярмини ичинг. Муолажани 2-3 кун давомида такрорланг.

Тана ҳарорати кўтарилганда, анор суви ва малинали чой иситма туширишга ёрдам беради. Кўпроқ суюқлик ичинг, бу танадаги токсинларни ювиб туширади.

3 ош қошиқ майда эзилган пиёзни 50 гр. қайнаган сувга солинг, ярим чой қошиқ асал қўшинг ва 30 дақиқа тиндиринг. Бу дамлама билан бурнингизни чайинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!