Туркияга ўзга сайёраликлар оқими ёпирилди

15:31, 02 декабрь

Туркиянинг турли қисмларида яшовчи минглаб одамлар тунги осмонда гуруҳ бўлиб, ўзидан нур таратаётган сирли шарларни кўришга муваффақ бўлишди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Воқеа гувоҳлари “учар ликопча”ларнинг ташрифини суратга туширишга ва видеога олишга муваффақ бўлишди. Мамлакатнинг аксарият фуқаролари Туркияга ўзга сайёраликлар ҳужум қилди, деган фикрга келди. 

Учар ликопчалар гуруҳи асосан Стамбул, Анқара, Бурса, Газиантепа, Қайсари, Эски шаҳар, Самсун, Вана, Султанбейли каби кўплаб шаҳар ва қишлоқларда кўзга ташланган. Уларни суратга олмоқчи бўлган одамлардан бири шовқинли, кучли ҳаво оқимидан йиқилган бўлса, иккинчиси ўз-ўзидан ҳушидан кетган.  Унинг айтишича, “учар ликопчалар”нинг бир жойда тўпланиб туриши, уни уйқуга тортган.


Маҳаллий уфологларнинг хабар беришича, Туркия осмонида бир пайтда пайдо бўлган “учар ликопчалар” қандай пайдо бўлган бўлса, шундай тезликда йўқолган.  Ҳодиса рўй бергандан кейин ярим соат ўтар-ўтмас, воқеага гувоҳ бўлганлар сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!