Ёқтирган тамаддингиз феълингиздан дарак беради!

15:48, 02 декабрь

ПИСТА ЧАҚАСИЗМИ?

Сизга «пашшадан фил ясаш» ибораси тўғри келади. Чунки кичик муаммоларни ҳам катталаштириб юборадиган одатингиз бор. Устига-устак ваҳимачисиз. Жаҳлингизни жиловлашни ўргансангиз, асабингиз ҳам таранглашмайди.

 

ЁНҒОҚЛАРНИ ЁҚТИРАСИЗМИ?

Кўзлаган мақсадингиз йўлида ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтоласиз. Аммо баъзи пайтлари қатъийятсизлик кайфияти юзага келади. Режаларингизни аниқлаштириб, сўнг амалга оширишга киришсангиз, марра сизники!

 

ЧИПС, ТУЗЛИ ПЕЧЕНЬЕЛАР

Жуда ғайратлисиз. Бир суткалик уйқингиздан воз кечасиз-у, аммо зиммангизга юклатилган вазифани айтилган муддатда бажарасиз. Шунга ҳам атрофингиздагиларнинг ишончини қозонгансиз. ҳаммаси яхшику-я, бироқ соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг-да.

 

ШИРИНЛИКЛАРГА НИМА ДЕЙСИЗ?

Киришимли инсонсиз. Нотаниш давраларда ҳам ўзингиз учун суҳбатдош тополасиз. Ташқи тарафлама мулойим кўринганингиз билан аслингизни билиб бўлмайди. Шу боис ҳам гоҳо атрофингиздагиларни эсанкиратиб қўясиз.

 

ЙОГУРТЛАР ДЕНГ....

Ўз нуқтаи назаридан бошқаси билан ҳисоблашмайдиганлар тоифасидансиз. Феълингиздаги ўжарлик ўзингизга ҳам панд беради. Аммо уни тан олишни истамайсиз. «Отдан тушса ҳам эгардан тушмайди» қабилида иш тутманг-да, ўз устингизда изланинг. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!