Обама “Ислом давлати” учун АҚШнинг жавобгарлигини тан олди

10:18, 07 декабрь 2016

АҚШ Президенти Барак Обама Ироқдаги ҳарбий кампания ДАИШ жангарилар гуруҳининг пайдо бўлишига олиб келганини тан олди. 

“Биз ДАИШ вужудга келишига сабабчи бўлган 2003 йил ҳужумидаги айрим хатоларни қайтаришдан бош тортамиз” – деди у Американинг Флорида штатида жойлашга ҳарбий ҳаво кучлари базасидаги учрашув чоғида.

"Россия 24" телеканалининг хабар беришича, Барак Обама Вашингтон кейин ҳам турли қитъалардаги можароларда иштирок этишда давом этишини маълум қилди. Агар талаб қилинса бир томонлама тартибда ҳам.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!