“Евровидение-2017” Киевдан Москвага кўчирилиши мумкин

11:56, 07 декабрь 2016

Европа ахборот узатиш иттифоқи яна “Евровидение-2017” мусиқий танловининг Киевдан Москвага кўчирилишини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Уларнинг бундай фикрга келишига Украина ҳукуматининг қарор чиқариш вақти келганига қарамай, танлов учун маблағ ажратмаётгани сабаб бўлди. 

Хонанда Жамоланинг ғалабасидан фахрланган Украина ҳукумати  танловни қайси шаҳарда ўтказишни ҳал этолмагани, шоу учун яхши майдон йўқлиги ва энг асосийси маблағ ажрата олмаганлиги туфайли танловни Москвага кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда.  

Мазкур муаммога барҳам бериш учун Европа ахборот узатиш иттифоқи 8 декабрь куни йиғилиш ўтказиб, аниқ бир қарорга келиши режалаштирилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!