“Ақлли” футбол коптоги ва сакроғич гаджетларни қувватлантиради

12:42, 12 декабрь 2016

Энергия тежовчи қурилмаларни ишлаб чиқарувчи Uncharted Play энг арзон энергия туридан фойдаланишни таклиф қилди. Инсон ҳатти-ҳаракати ёрдамида олинадиган қувват орқали ишлайдиган илк гаджетлар SOCCET ва PULSE деб аталади. Бу ҳақда “Тechcult.ru” хабар бермоқда
 
Кашфиёт муаллифларидан бири Жессика Мэтьюз. Ихтирочи Нигерияга саёхат уюштирганида электрэнергиясидан мосуво бўлган миллионлаб болаларни учратади ва унда ушбу муаммога ечим топиш фикри туғилади. Орадан йиллар ўтиб у Гарвард университети талабалари ёрдамида SOCCET ва PULSE гаджетларини яратди.

Тўп ва сакроғичнинг ичига кинетик энергияни электр энергияга айлантириб берувчи маятниклар ўрнатилган. “Жараён бошланиши” учун шунчаки ушбу қурилмалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади. Кейин махсус порт орқали унга мобил қурилмаларни улаб бемалол қувват олдириш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!