Супермодель Женис Дикинсон 61 ёшда турмушга чиқди

10:02, 13 декабрь 2016

Женис Дикинсон — ўтган аср, 80-йилларининг энг машҳур супермоделларидан бири бўлган, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри. 

У ўтган ҳафтада, 61 ёшида доктор Роберт Гернетга турмушга чиқди. Никоҳ кечасида жуфтликнинг энг яқин одамларигина иштирок этди. Келин-куёв 2012 йилда Голливудда ўтказилган кечалардан бирида танишиб қолган эди. Аммо Дикинсонда кўкрак бези саратони аниқлангач, тўй кечиктирилганди. 

Бу никоҳ Женис Дикинсон учун тўртинчи никоҳ ҳисобланади. Супермодель илгари Голливуднинг энг машҳур актёрлари Жек Николсон, Брюс Уиллис ва Сильвестр Сталлонелар билан ҳам ишқий алоқада бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!