Никоҳсиз туғилган фарзанд тақдири қандай кечади?

10:18, 14 декабрь 2016

— Динимизда никоҳсиз туғилган фарзанднинг ҳукми қандай? Никоҳсиз туғилган болага қандай тақдир насиб этиши ҳақида маълумотлар борми? Илтимос, шулар бўйича жавоб берсангиз.

Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз МАНСУР жавоб берадилар.

 

— Динимизда никоҳсиз туғилган фарзанд зинодан туғилган фарзанд ҳисобланади. Бунда боланинг айби йўқ. Аммо зино қилиб боланинг туғилишга сабаб бўлганлар жуда катта гуноҳ содир қилганлардир. Барча бандаларининг тақдири каби никоҳсиз туғилган боланинг тақдири ҳам Аллоҳ таолога маълумдир. Бандалар бирор инсоннинг тақдирини белгилаб бера олишмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!